ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги Яҳудийлар қабристонида хотира ёдгорлик мажмуаси очилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот-хизмати.
Яҳудийлар қабристонининг 185 йиллиги ҳамда ибодатхонанинг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда АҚШ, Канада, Исроил, Россия, Австрия, Германия ва Австралиядан 300 га яқин Бухоро-яҳудий диаспораси вакиллари иштирок этишди.
Маросимда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгреси, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва бошқалар иштирок этиб, мамлакатда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар қаторида 4 мингдан ортиқ яҳудийлар аҳил-иноқ истиқомат қилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Мазкур масканнинг обод бўлишига ҳисса қўшганларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.