Агрессив ҳакка болакайга ҳужум қилди – кичкинтой кўздан айрилди

CC BY 3.0 / Luis Garcia / Сорока в полётеСорока в полёте
Сорока в полёте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жабрдийда болакай онасининг сўзларига кўра, агар тақиқ белгисига эътибор берганида ушбу ҳодисанинг олдини олса бўларди

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Агрессив ҳакка ҳужумидан сўнг болакай бир кўзидан айрилди, деб хабар берилди Today Tonight эфирида. Фожиа Британиядаги Перт графлиги қўриқхонасида рўй берган.

Львица погналась за туристами - Sputnik Ўзбекистон
“Жаҳлимни чиқарма!”: Мексикада урғочи шер сайёҳларга ҳамла қилди – видео

Олти ёшли болакай Финн Келли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган, энди унинг фақатгина битта кўзи кўради.

Жабрланган болакай онасининг сўзларига кўра, у ўнг кўзини ёпганча, бақириб йиғлаб югуриб келган.

"У ёнимга ўнг кўзини ёпиб, бақириб югуриб келди, – дея ҳикоя қилади болакайнинг онаси Стейси. – Ўша вақтда кўрганим, унинг бурнидан оқаётган қон эди".

Аёлнинг хотирлашича, болани айлантиришга борган жойида ҳаккаларнинг одамларга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи белгини кўрган. Аммо у бу огоҳлантиришни жиддий қабул қилмаган.

Ҳодисадан сўнг Стейси жамоатчиликни агрессив қушлардан эҳтиёт бўлишга чақирган.

Ҳаккалар ўз болаларини ҳимоя қилиш учун уя қуриш даврида одатда тепадан ҳужум қиладилар. Финга ҳужум қилган қуш бу ишни ердан амалга оширган, кутилмаганда сакраган ва болакайнинг кўзини чўқиб олган.

Янгиликлар лентаси
0