Ҳажга пул йиғиб маҳаллага кўприк қуриб берган отахонни биласизми?

© FacebookМост через реку в одной из махаллей Ферганы
Мост через реку в одной из махаллей Ферганы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebookдa Ҳаж сафарига бораман деб пул йиғиб, сўнг ушбу пулга маҳалла учун кўприк қуриб берган отахонга ҳикояси кўп олқиш олди.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ҳаж сафарига бораман деб пул йиғиб, сўнгги дамда ўша пулга Маҳалла учун кўприк қуриб берган отахон ҳақида Facebook фойдаланувчиларидан бири ҳикоя қилиб берди.

“Шундай инсонлар борки, уларнинг тариқдай қилган ишини бутун дунёга ёяди, лекин Эргаш отанинг ҲАЖ сафари учун пул йиғиб юриб ва шу пул эвазига катта бир маҳалла га шинамгина КЎПРИК қуриб берганликлари ҳақида сиз биласизми? Оллоҳ умрини зиёода қилсин”,- деб ёзган Оғабек исмли фойдаланувчи “Фарғона водийси” гуруҳида.  

Маълумот учун, бугунги кунда Ҳаж зиёратига бориб келиш учун ўртача 33 миллион сўм маблағ керак бўлади. Ҳар йили Ўзбекистондан Ҳаж сафарига ўртача 7 – 8 минг киши бориб келади.

Янгиликлар лентаси
0