Фақат дуо қилишингизни сўрайман!  - Москвада комага тушиб қолган талабанинг отаси

© Sputnik Стас ЭтвешМолитва, архивное фото
Молитва, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада комага тушиб қолган талаба Ўлмасхоннинг отаси барчадан унинг соғайиб кетиши учун дуо қилишни сўради.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Москвадаги РУДН олийгоҳининг 4-курс талабаси Бахронов Ўлмасхон Баҳодирович Москвадаги шифохонада кома ҳолатига тушиб қолгани ҳақида олдин хабар берган эдик.

Бугун Sputnik таҳририяти Ўлмасхоннинг отаси Баҳодир ака билан боғланди. У киши айтишига айтишига қараганда Ўлмасхон ҳозир ҳам кома ҳолатида. Шифокорлар қўлларидан келганича ёрдам беришга уринмоқда.

“Сизлардан фақат битта илтимос, қўлингиздан келса ўғлим соғайиб кетиши учун дуо қилинглар”, - деди талабанинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик талаба Бахронов Ўлмасхон Баҳодирович 20 август куни бурнидан қон кетиши сабабли Москвадаги 67 касалхонага ётқизилади. 27 август куни эса у реанимация бўлимига ўтказилади. Шундан сўнг унинг аҳволи ёмонлашиб, кома ҳолатига тушиб қолади.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам шифохонада бўлиб, вазиятни назорат остига олишган. Хусусан, улар Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, талабага диагноз қуйиш ва даволаш учун мутахассис ажратишни сўрашган.

Янгиликлар лентаси
0