Тошкентда ядро физикаси олийгоҳи очилиш маросимидан видеолавҳа

Oбуна бўлиш
2030 йилда АЭС ишга тушганига қадар Ўзбекистонда юзлаб кадрлар етиштирилади – Тошкентда НИЯУ МИФИнинг биринчи хорижий филиали очилди.

3 сентябр куни Тошкентда Россия Миллий ядровий изланишлар университетининг (НИЯУ МИФИ) филиали очилиши тантанали маросими бўлиб ўтди.

Унда бош вазир Абдулла Арипов, “Росатом” бош директори Алексей Лихачев, Ўзбекистон Энергетива вазири Алишер Султонов ҳамда “Росатом” ва “Ўзатом” корпорацияси вакиллари иштирок этишди.

“Бизнинг мамлакатда МИФИнинг филиали очилиши – бўлажак АЭС учун малакалаи кадрлар тайёрлаш учун асос бўлади. Ундан ташқари  ушбу олийгоҳ келжакда минглаб ёшларга юқори малакали соҳа – атом энергетикаси соҳасида иш топишга ёрдам беради”, - деди Абдулла Арипов.

Ўз навбатида Алексей Лихачев ҳам Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳасини муваффақиятли ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш - асосий масала эканини таъкидлади ҳамда Россия ва Ўзбекистон орасида ушбу соҳада муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилганидан мамнунлигини билдирди.

Тантанали сўзлардан кейин меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистондаги НИЯУ МИФИнинг филиали очилганини расман эълон қилишди.

Янгиликлар лентаси
0