Қозоғистонда Хитой заводларига қарши митинг ўтказилди - видео

© Foto: МВД РК Замглавы МВД Ерлан Тургумбаев
Замглавы МВД Ерлан Тургумбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Жанаозен ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам иштирокида митинг ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Қозоғистонда Хитойнинг 55 та заводи қурилади деган миш-мишлардан сўнг, мамлакат бўйлаб норозилик акциялари ўтказилди. Улар Олма-ота, Ақтўбе, Нур-Султонда қўллаб-қувватланди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг сўзларига кўра, полиция Жанаозендаги ноқонуний митингларга қарши чора кўради.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабар ноқонуний. Ноқонуний митингларни ўтказишга чақириқлар бўлса, ички ишлар органлари тегишли чора кўради. Ҳозирги кунда ҳаммаси тинч”, - деди ички ишлар вазири.

Вазир таъкидлашича, Қозоғистон ва Хитой ўртасида инвестиция битимлари имзоланган. Бироқ улар орасида одамларнинг эътирозига сабаб бўладигани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0