Фаластин- Ўзбекистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди

© Ассоциация футбола Узбекистана HASAN PIRMUHAMEDOVМатч Палестина – Узбекистан рассудит бригада судей из Китая
Матч Палестина – Узбекистан рассудит бригада судей из Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари доирасида Ўзбекистон илк ўйинини Фаластинга қарши ўтказади.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Футбол бўйича ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган Фаластин — Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Эктор Купер  - Sputnik Ўзбекистон
Эктор Купер: “Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди”

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).

Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).

Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).

Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Мальдив).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидаги илк ўйини – Фаластинга қарши учрашув олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0