Давлат лавозимлари эркак ва аёллар орасида тенг тақсимланади - янги қонун

© Пресс-служба президента УзбекистанаЖенщины Узбекистана
Женщины Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гендерлар тенглиги тўғрисидаги янги қонунга мувофиқ, давлат лавозимлари эркак ва аёллар орасида тенг тақсимланади.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистонда давлат лавозимлари эркак ва аёллар орасида тенг тақсимланадиган бўлади. Ушбу тартиб “Эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлари тўғрисидаги” президент қарорида белгиланган деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Давлат хизматида гендерлар тенглигини таъминлаш мақсадида, хизматчилар жинсига вақтинча квоталар киритилиши мумкин. Эркак ва аёллар сони  тенг бўлганидан сўнг квоталар белгилаш тартиби бекоқ қилинади”, - дейилган қарор матнида.

Янга тартибга кўра, қонун нормаларида гендерлар дискриминация ҳолатларини аниқлаш учун улар гендер-ҳуқуқий экспертизадан  ўтказилиши мумкин. Шунингдек, гендер дискриминациясига дуч келган фуқаро, судга мурожаат қилиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда хотин-қизларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди

Янги қонунда, аёллар бола парвариши, эркаклар ҳарбий хизматга чақирилиш каби  ҳолатлар гендер дискриминацияга кирмаслиги ҳам айтиб ўтилган. Ундан ташқари, гендерларнинг тенг ҳуқуқлари ҳатто қамоқхоналарда ҳам назорат остига олиниши таъкидланган.

Эркак ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш сиёсати – гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан белгиланади.

Маълумот учун, 2019 йилнинг феврал ойида Жаҳон банки “Аёллар, бизнес ва қонун” мавзусида ўтказган тадқиқотига кўра гендерлар тенглиги бўйича Ўзбекистон 100 баллдан 70,6 балл тўплаб МДҲ мамлакатлари орасида энг сўнгги ўринни эгаллаган. Молдова - 84, Арманистон - 83, Тожикистон - 83, Озарбайжон, Беларус, Украина - 78, Қирғизистон - 76, Қозоғистон – 75, Россия – 73 балл жамлаган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аёлларни тазйиқлардан ҳимоялаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ушбу статистиканинг энг юқори қаторларидан 100 баллик кўрсатгич билан Бельгия, Дания ва Франция эгаллаган. Энг сўнгги ўринларида эса Судан, БАА - 29,3 балл ва Саудия Арабистони – 25,6 балл.

Эслатиб ўтамиз, бугун нафақат ривожланган давлатларда балким нуфузли халқаро ташкилотларда ҳам гендерлар тенглигига катта эътибор берилмоқда. Хусусан, БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам 2018 йилнинг феврал ойида БМТда ишлаётган аёллар ва эркаклар сони ваниҳоят бир хил бўлганини ғурур билан эълон қилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0