Ўзбекистонга қурол олиб киришга уринган хорижий фуқаро тўхтатиб қолинди

Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилояти “Сариосиё” чегара постида “фольксваген” автомашинасида олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Сурхондарё вилояти  “Сариосиё” чегара постида “фольксваген” автомашинасида олиб ўтилаётган қурол тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Доцент кафедры экономики и финансов факультета экономических и социальных наук (ФЭСН) РАНХиГС Алисен Алисенов - Sputnik Ўзбекистон
Янги Божхона кодекси – бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш йўлидаги қадамидир - Алисенов

Хабарда айтилишича, қўшни давлатдан ўзининг “Фольксваген Джетта” русумли енгил автомашинасида кириб келган хорижий давлат фуқароси Ю.А.  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ушбу шахснинг автомашинасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган пневматик тўппонча, 5 дона газ баллони ва 630 дона пўлат ўқлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0