Нима учун Россия аёлларининг кўпчилиги ишламайди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишМосковское международное автомобильное шоу "Автоэкзотика-2009"
Московское международное автомобильное шоу Автоэкзотика-2009 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Россия аёлларининг атиги 53,2 фоизи иш билан таъминланган.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Росстат маълумотларига асосан ўтган йили Россия аёлларининг 53,2 фоизи иш билан таъминланган.  

Мужчина и женщина держат друг друга за руку - Sputnik Ўзбекистон
2036 йилда Россияда эркаклар дефицити бошланади

Мамлакатда 15 ёшдан ва ундан юқори аҳолининг 59,8 фоизи ишлайди. Шунда 67,8 фоизи эркакларни ташкил қилади.

“Статистикани қатор сабаблари билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, иқтисодий фаолиятнинг пасайиши оқибатида аёллар қисқартиришларга биринчи бўлиб тушади”, - деб тушунтирди Олий мактаб корпоратив бошқарув (РАНХиГС) кафедраси профессори Елена Яхонтова.

Бундан ташқари, соядаги иқтисодиётнинг ўсиши ва ходимларни ёллашда шаффофликнинг йўқлиги ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

“Учинчидан, аёлларнинг касб маҳорати даражаси паст, уларнинг истеъдоди замонавий бозорда кам талабга эга. Умид қиламанки, бу статистикага маълум даражада ҳукумат томонидан туғишни рағбатлантириш чоралари таъсир кўрсатди: ёш аёлларнинг маълум қисми оилага ва болаларга қарашга қаратилган”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия статистика идораси 2036 йилда эркаклар етишмовчилиги бошланиши ҳақида хабар қилинганди. Алкоголли ичимликларни кўп истеъмол қилиши асоси сабаб сифатида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0