Москвада машҳур Қуръон таржимони Валерия Порохова вафот этди

© KazanFirstПереводчик Корана Валерия Порохова скончалась
Переводчик Корана Валерия Порохова скончалась - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Валерия Прохорованинг Қуръоннинг рус тилига энг чиройли мазмуний таржимасини яратган киши сифатида машҳур бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Москвада Қуръон таржимони Иман Валерия Порохова вафот этди, деб хабар қилмоқда KazanFirst.

Порохова 79 ёшида вафот этди. У киши билан хайрлашиш маросими Москвадаги Проспект Мира кўчасида жойлашган Жоме масжидида пешин намозидан сўнг бўлиб ўтади.

“Иман Валерия Порохова бизни тарк этдилар... У киши рус дворянлар оиласида бўлиб Сталин даврида қатағон қилинган. Валерия оиласи қувғинликда бўлган даврда туғилган. У мураккаб ҳаёт йўлидан ўтиб исломга келган. У нафақат Қуръонни рус тилига таржима қилган, Қуръон ва Ислом ўзига мужассам этган чиройини, яхшилик  ва инсонийликни кўрсатган”, - деб ўзган ўз саҳифасида Россия жамоат ва сиёсат арбоби Али Вячеслав Полосин.

Иман Валерия Прохорова умрининг сўнгги кунларига қадар илмий ва жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этиб келган. Хусусан, Россия Гуманитар фанлар академияси аъзоси, Евроосиё халқаро маданият академияси аъзоси, Россия аниқ фанлар академияси аъзоси бўлган.

Иман Валерия Порохова таржима қилган Қуръон 12 маротаба қайта чоп этилган.

Янгиликлар лентаси
0