ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Перуда археологлар 500 йил илгари қурбонлик қилинган 227 нафар боланинг қолдиқларини топишди.
AFP хабарига кўра, қолдиқлар Перу пойтахти Лимадан узоқ бўлмаган Уанчако ҳудудида топилган. Қолдиқлар чиму маданияти вакилларига тегишли экани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, қурбонлик қилинган болалар 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган. Уларни Эл-Нино номи билан машҳур ҳодисани олдини олиш мақсадида тангриларга қурбонлик қилишган. Эл-Нино балиқларнинг нобуд бўлишига олиб келувчи иқлимнинг тўсатдан ўзгариши. Сув ҳарорати 29-30 даражагача кўтарилади ва тошқинлар юзага келади. Ана шундай вақтларда яхши об-ҳаво сўраш мақсадида қурбонлик келтирилади.
VIDEO: 🇵🇪 A group of archeologists say the 227 bodies they have unearthed from a site used by the pre-Columbian #Chimu culture on Peru's northern coast is the biggest-ever discovery of sacrificed children #Huanchaco pic.twitter.com/Rz4lhtbjgr
— AFP news agency (@AFP) 28 августа 2019 г.
Болалар тангриларни тинчлаштириш учун қурбонлик қилингани уларнинг юзлари денгизга қаратилгани далолат беради. Тадқиқотчилар маросимни ўтказиш вақтида ёмғир ёққанини аниқлашган. Шу билан бирга, айнан қайси йили болалар қурбонлик қилингани номаълум. Чиму вакиллари инклар босқини оқибатида 1475 йилда қирилиб кетган.