Хитойда истиқомат қилувчи 11 ёшли Ван Кай меваларни пичоқсиз устамонлик билан кесишни ўрганди. У ўткир предмет ўрнига оддий ўйин қартасидан фойдаланади. Ушбу санъатни ўрганишда унга кунг-фу машғулотлари кўмаклашган.
У қарта билан нафақат тарвуз ёки бодрингни, балки тахталарни ҳам моҳирлик билан кеса олади.
Sputnik видеосида Шаолинь монастири тарбияланувчиси қандай маҳоратларга қодирлигини томоша қилишингиз мумкин.