"Форсаж-9" фильмини суратга олиш вақтида магазин портлатиб юборилди

Oбуна бўлиш
Тбилиси кўчаларида "Форсаж-9" фильмини суратга олиш вақтида магазин портлатиб юборилди.

Шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси кўчаларида "Форсаж-9" фильми суратга олинаётгани ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик. 

Бугун шаҳар марказидаги жойлашган Шота Руставели кўчаси барча учун ёпилган, чунки у ерда фильмни суратга олиш давом этмоқда. 

Ушбу кўчада жойлашган меҳмонхоналарга сайёҳлар орқа эшикдан киритилмоқда. Шундай бўлсада улар арз қилишмаяпти, чунки кўчаларда ҳар кун қизиқарли томошани кўриш мумкин. 

Масалан, кичик дўкон портлаши ва автомобил думалаб кетиши, ёки машҳур актёрларнинг дублёрлари машина бошқаришини. Ундан ташқари чиройли ва махсус тайёрланган автомобиллар. 

Sputnik Грузия хабарига кўра, фильмни суратга олиш яна 2 ҳафта давом этади. 

Янгиликлар лентаси
0