ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Бугун валюта биржасида АҚШ доллари курси илк бор 9403 сўмни ташкил қилди. Бу 28 августда қайд этилган курсга нисбатан 21 сўмга кўп.
Эслатиб ўтамиз, 20 августда Марказий банк доллар курсини эркин сузишга қўйиб юборган эди. Шу кундан бошлар доллар қиймати валюта биржасида талаб ва таклифга асосан белгиланиб келмоқда.
Маълумот учун, валюта биржаси курси банклардаги курсдан фарқ қилиши – бу одатий ҳолдир. Масалан Россияда валюта биржасида курс одатда Марказий банк курсидан кўра юқорироқ.