Хитой ўз портига АҚШ ҳарбий кемасини киритмади – ОАВ

Oбуна бўлиш
Хитой Циндао портига АҚШ ҳарбий кемаси киришига рухсат бермади.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Хитой АҚШ ҳарбий кемасини яқин кунларда Циндао портига киришига рухсат бериш ҳақида мурожаатга рад жавобини берди. РИА Новости хабарига асосан.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Савдо уруши: Хитой АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотларни сотиб олишни тўхтатди

Таъкидланишича, якшанба куни портга кема келиши керак, бироқ Хитой илтимосни рад этди. 2017 йилда Хитойга АҚШ ҳарбий кемалари охирги марта тасодифий ташрифни амалга оширган.  

2018 йилдан бери АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши кетмоқда. Шу вақт ичида мамлакатлар бир неча марта музокара ўтказиб, савдо қарама-қаршиликларни ҳал қилиш бўйича ютуқлар қайд этилган, аммо натижада барибир товарларига нисбатан импорт божларини оширишди.

Ўтган жума куни савдо низосининг охирги кескинлашуви юз берди – Хитой 1 сентябрдан 15 декабргача 75 миллиард долларлик АҚШ товарларига қўшимча божларни киритиш ниятини эълон қилди.

Бунга жавобан АҚШ 1 сентябрдан Хитойнинг 300 миллиард долларлик товарларга 15 фоиз, 1 октябрдан бошқа гуруҳ 250 миллиард долларлик товарларга 30 фоиз божни киритишини эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0