Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ёрдам берганларни рағбатлантириш таклиф қилинди

Oбуна бўлиш
Солиқ қўмитаси тасдиқланган хабар учун ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган товар-моддий бойликларини сотишдан бюджетга тушумларнинг 5 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда (1,7 миллион атрофида) пул маблағлари билан рағбатлантиришни таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар учун фуқароларни рағлатлаштиришни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот берган жисмоний ва юридик шахслар рағбатлантирилади:

- яширин ишлаб чиқариш цехлари;

- республикага контрабанда йўллари билан олиб келинган товарлар, шунингдек, контрафакт ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товарларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки сотиш фаолияти билан шуғулланаётган шахслар (объектлар);

- солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган солиқларни тўлашдан бўйин товлаш “схема”лари;

Видеорегистратор в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Қоидабузарлик қайд этилган видео учун пул мукофоти тўланади

- этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ёки муомалага киритиш.

Давлат солиқ қўмитасининг my2.soliq.uz cайтида юборилган реестри шакллантирилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида сайтга киритилган маълумотларга махсус код берилади (телефонга SMS хабар юборилади) ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан мурожаатчининг шахси сир сақланиши таъминланади.

Маълумот давлат солиқ хизмати органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади

Олдиндан била туриб, қасддан ёлғон ва нотўғри ахборотлар киритилганлик ҳолатлари аниқланганда, қўмита қонунчиликка мувофиқ муаллифни жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига мурожаат қилади.

Қўмита тасдиқланган хабар учун бюджетга тушган бир ойлик солиқ ва мажбурий тўловлар, шунингдек, ундирилган молиявий жарималар ёки ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган товар-моддий бойликларини сотишдан бюджетга тушумларнинг 5 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда (1,7 миллион атрофида) пул маблағлари билан рағбатлантиришни таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-июль кунидан бошлаб jarima.uz сайти ишга тушди. Ушбу сайтга фуқаролар Йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолатларни видеога қайд этиб, жўнатишлари мумкин. Хабар жўнатган шахслар белгиланган тартибда рағбатлантирилади.

Янгиликлар лентаси
0