Мирзиёев 65 нафар маҳкумни афв этди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишКолючая проволока
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Мустақиллик байрами муносабати билан 65 нафар фуқарога ҳаётини қайта бошлаш учун имкон берди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 65 нафар фуқаро Мустақиллик байрами муносабати билан афв этди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 575 нафар маҳкумни афв этди

Афв этилган шахсларнинг 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.

Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида 575 нафар фуқарони афв этган эди.

Янгиликлар лентаси
0