Мирзиёев ДХХ раҳбарияти билан давлат чегараларини қўриқлаш масаласини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание, посвященное вопросам совершенствования системы охраны и защиты Государственной границы Республики Узбекистан.
Совещание, посвященное вопросам совершенствования системы охраны и защиты Государственной границы Республики Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат чегараларини қўриқлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 август куни Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Граница между Кыргызстаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Давлат чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар - ҳукумат қарори лойиҳаси

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбарияти, шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари кўриб чиқилди, давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштиришнинг устувор вазифалари белгиланди.

“Минтақа мамлакатларининг чегара идоралари йўналишидаги халқаро ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётгани, турли халқаро ташкилотлар билан биргаликда қўшма тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшни давлатлар билан ўтказиш пунктлари очилгани, янги ҳаво, темир йўл ва автобус қатновлари йўлга қўйилгани фуқароларнинг ўзаро борди-келдисининг ортишига хизмат қилмоқда.

Чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан хорижий шерикларимиз билан эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Йиғилишда бажарилган ишлар танқидий баҳоланиб, Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш юзасидан мутасадди тузилмалар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0