Россия Туркияга С-400᾽нинг навбатдаги партиясини қачондан етказиб бериши маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишЗенитно-ракетный комплекс С-400 "Триумф"
Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар “Триумф” зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш давом этишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар “Триумф” зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Эртадан бошлаб (27 августдан – таҳр.) С-400 зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш ва ташиш бошланади”, - дейилади хабарда.

Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб бериши керак. Уларнинг қиймати 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. С-400 бўйича келишувнинг бир қисмини Анқаранинг ўзи тўлайди, бир қисми Россия кредити ҳисобига амалга оширилади.

ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ҳасаддан С-400 камчиликларини изламоқда – эксперт

Россия 12 июлдан Туркияга С-400 қисмларини етказиб беришни бошлади. Ҳозирда мажмуанинг қолган қисмларини етказиб бериш давом эттирилмоқда.

Туркиянинг Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилиши халқаро жанжални келтириб чиқарди: АҚШ Анқарадан бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига ўзининг Patriot мажмуаларини харид қилиш талабини қўйди.

Ушбу таклиф рад этилган ҳолатда Вашингтон Анқарага янги F-35 қирувчилари савдосини ушлаб туриш ёки умуман бу келишувдан воз кечиш билан дағдаға қилди. Аммо Туркия ортга чекинишдан бош тортди. Туркия президенти Эрдўған С- 400 келишувини Туркия тарихидаги энг муҳим келишув деб атади.

Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб, уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0