Аёллар ва эркаклар никоҳ ёши тенглаштирилди

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Сенати аёллар ва эркаклар оила қуриши мумкин бўлган ёш - 18 деб белгилади.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар никоҳ ёши тенглаштирилди -  Ўзбекистон Сенати 24 август куни Оила кодексига киритилган бир неча ўзгаришларни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Сенат ахборот хизматига асосан.

“Сенат Оила кодексига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Бундан буён эркаклар ва аёллар никоҳ қуриши мумкин бўлган ёш - 18 га тенг бўлди”, - дейилган хабарда.

Янги қонун президент имзолаганидан сўнг кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда олдин амал қилган оила кодексига мувофиқ никоҳ ёши эркаклар учун 18, аёллар учун эса – 17 деб белгиланган эди. Қонунчиликдаги ушбу номувофиқликни тенглаштириш ҳақидаги таклифлар бир неча йилдан буён киртиб келаётган эди. Хусусан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева томонидан ҳам.

Норбоева Sputnik мухбирига ушбу тенгсизлик эски замондан қолган дуёқараш асосида пайдо бўлганини ва бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари эрта никоҳ қуришга шошилмаётганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0