Ўта оғир жиноятлар улуши ўсиб бормоқда - ИИВ

© SputnikУбийство ножом
Убийство ножом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ички ишлар вазири қайси вилоятларда ўта оғир жиноятлар улуши ошаётганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятлар умумий сони қисқарган бўлсада, ўта оғир жиноятлар улуши ошди, деб хабар қилди ички ишлар вазири Сенат мажлисида. Халқ сўзи хабарига асосан.

Хусусан, 2019 йилнинг 1 ярим йиллигида содир этилган жиноятлар умумий миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32%га камайди. Шундай бўлсада, амалга оширилган жиноятлар орасида оғир жиноятлар улуши - 2,7 %га ошган, - дейилган хабарда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятларнинг 38 %,  Тошкент шаҳрида ва Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятларнинг – 30 %, Наманган, Жиззах ва Навойи вилоятларида содир этилган жиноятларнинг – 25 % - ўта оғир жиноятлар турига мансубдир.

Юқоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ИИВ жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳуқуқни сақлаш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритди.

Янгиликлар лентаси
0