ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг лицензия муддати узайтирилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун илгари берилган лицензиялар 2020 йил 1 январгача амал қилади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
Мазкур фаолият бўйича Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси лицензияловчи орган ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда 2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилиши хабар қилинган эди.