Окс Искандарияси ҳақидаги оламшумул кашфиёт қачон эълон қилиниши маълум бўлди

© Sputnik / Эмма ЗиливинскаяАрхеологические раскопки
Археологические раскопки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўп йиллар давомида илмий жамоатчилик вакиллари “Окс Искандарияси қаерда - Эски Термиздами, Ой-хонумдами ёки Кампиртепада?” деган савол трофида мунозара олиб боришган.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Термизда “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси“ номли халқаро археологик форум доирасида эртага Окс Искандарияси Кампиртепада жойлашгани бутун жаҳонга эълон қилиниши маълум қилинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Хоким Сурхандарьинской области Тура Боболов - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё тарихи дунё халқлари тарихининг ажралмас қисмидир – вилоят ҳокими

Форум доирасидаги энг муҳим тадбирлардан бири Кампиртепа шаҳрига расман порт шаҳар мақоми берилиши бўлади.

“Эртага бутун дунёга Кампиртепа Окс Искандарияси эканлигини расман эълон қиламиз”, - деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Кампиртепага олиб борувчи йўлларда бу ер Окс Искандарияси эканлигини билдирувчи белгилар ўрнатиб чиқилган. Ушбу кашфиёт Сурхондарёда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Академик Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар қадимий грек тарихчиси ва географи Птолемей асарларида ёдга олинган ва эллинистик маданиятнинг Марказий Осиёдаги ғаройиб ёдгорлиги саналган афсонавий Окс Искандарияси Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида жойлашганлигини исботладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эдвар Ртвеладзе раҳбарлигида Кампиртепада олиб борилган тадқиқотлар натижаси ─ Окс Искандарияси ҳақида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган маълумотлар баён қилиниши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0