ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Бухорода ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 яшар қизини уриб юборди.
ИИВ хабарига кўра, Nexia ҳайдовчиси Ғиждувон туманида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдалар, “Вазиршох” МФЙда яшаган 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 яшар қизи Ш.М.ларни уриб юборган.
Натижада пиёда она воқеа жойида ва қизалоқ касалхонада вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.