ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Қашқадарёда 78 яшар бувисига темир бўлаги билан жароҳат етказган набира қўлга олинди.
ИИВ хабарига кўра, Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли А.Н. Аммоғон қишлоғида яшовчи бувиси, нафақахўр, 78 ёшли М.А.нинг уйида бувиси билан жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида унинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.