Ўзбекистон Сенати тинч атом тўғрисидаги қонунни маъқуллади

© Sputnik/ Дильшода РахматоваМакет АЭС
Макет АЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун 10та боб, 59та моддадан иборат

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Олий мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида сенат аъзолари тинч атом тўғрисидаги қонун лойиҳасини якдиллик билан маъқулладилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Заместитель гендиректора МАГАТЭ Михаил Чудаков - Sputnik Ўзбекистон
МАГАТЭ вакили АЭС қурилишига қарши "қўзғолон" ортида ким турганини айтди

Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раиси Фаррух Дадаходжаев таъкидига кўра, "ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, атом энергияси тўғрисидаги нормалар ва қоидаларни унификациялаш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларини миллий қонун ҳужжатларига татбиқ этишдан иборат".

"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун 10та боб, 59та моддадан иборат.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда илғор халқаро тажриба, хусусан, Австрия, Бельгия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Канада, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатлар тажрибаси инобатга олинган.

"Қонун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва қонунчилик техникаси қоидаларига жавоб беради", - деб таъкидлади Дадаходжаев.

Ҳужжатга кўра, фуқаролар соғлиғи, жисмоний шахслар мол-мулкини ҳимоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш, ахборотнинг очиқлиги, ядро қуроли ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқарилишининг тақиқланиши - атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принципи ҳисобланади.

Қонун билан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, бу соҳадаги ишларни олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш, давлат назорати ва текшируви, ядровий  қурилма ва сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолаш, уни жойлаштириш ҳамда барпо этиш тартиби жорий этилмоқда.

Атомли келажак: Ўзбекистонда АЭС қандай қурилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Атомли келажак: Ўзбекистонда биринчи АЭС қандай қурилмоқда

Ундан ташқари, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг давлат ҳисоби ва назорати, ядровий материаллар ва реактив моддаларни транспортда ташиш, ядровий материаллар, реактив моддалар ва чиқиндиларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш, атом энергиясидан фойдаланиш субъектларини жисман ҳимоя қилиш, аварияга оид шайлик ва авария ҳолатида ҳаракат қилиш, аварияга оид ташқи ва ички режани ишлаб чиқиш тартиби мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, қонунда, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, эксплуатация қилувчи ташкилотлар мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларга атроф-муҳитга радиациявий таъсир натижасида еткизилган зарарнинг ўрнини қоплаш, бу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби ҳам назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0