Марказий Осиё Трампга қизиқ эмас – Казанцев

© Sputnik / Александр НатрускинАндрей Казанцев
Андрей Казанцев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва давлат халқаро муносабатлар институти таҳлилий марказ директори, сиёсий фанлар доктори Андрей Казанцев АҚШ учун Марказий Осиё қандай қизиқиш борлиги ҳақида Sputnik Тожикистонга ўз фикрларини айтди.

Эксперт таъкидлашича, Марказий Осиё америкаликларни доим афғон муаммоси нуқтаи назаридан қизиқтириб келган.

АҚШ давлат департаменти ички бўлиниши бўйича Марказий Осиё собиқ иттифоқ ҳудудига эмас, балки Афғонистон ва Жанубий Осиё мамлакатлари департаментига тегишли.

АҚШда Марказий Осиё мамлакатларига қизиқиш ҳар доим Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш муаммолари билан боғлиқ бўлган. Чунки АҚШ 2000 йилдан бери у ерда ҳарбий операция ўтказмоқда.

“Марказий Осиё Трамп ва Америка администрациясига қизиқ эмас”, - дейди эксперт.

Шу билан бирга, эксперт Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон билан ўзаро муносабатлари, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатга нисбатан ташаббуслари, шунингдек, Марказий Осиёдаги ҳамкорлар томонидан Афғонистонда олиб борилаётган турли ислоҳотларга қизиқиш борлигини эканлигини таъкидлади.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Казанцев: не уверен, что Трамп сможет найти Центральную Азии на карте
Янгиликлар лентаси
0