Энергетика тизимида 25 та жиноят иши қўзғатилди

Oбуна бўлиш
Дастлабки ҳисоб-китоблар кўра, етказилган зарар қарийб 2 млрд сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. 2019 йил 1 август ҳолатига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхоналарининг ишчиларига нисбатан прокуратура томонидан 25 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг “талон-тарож қилиш”, “фирибгарлик”, “электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”, “сохталаштириш” ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

В Минэнерго рассказали, как решают проблемы с умными счетчиками - Sputnik Ўзбекистон
Қаршида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ 124,2 млн сўм жарима тўлайди

Дастлабки ҳисоб-китоблар кўра улар етказган 1,9 млрд сўмни ташкил этади.

Маълум қилинишича, энергетика тизимидаги айбдор шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Айни пайтда етказилган зарардан 116,3 миллион сўми “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ корхоналарининг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлар.

Янгиликлар лентаси
0