Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

© Сайт Губернатора и Правительства Пермского краяГубернатор наградил узбекистанца, спасшего людей из автобуса в Перми
Губернатор наградил узбекистанца, спасшего людей из автобуса в Перми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш йигит ЙТҲга учраган автобусдан одамларни қутқаргани учун губернатордан мукофот олди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Перм ўлкаси губернатори Максим Решетников Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ЙТҲга учраган автобусдан одамларни қутқаргани учун мукофот берди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳукумати портали.

Меня так воспитали: узбекистанец спас людей из автобуса в Перми - Sputnik Ўзбекистон
Мени шундай тарбия қилишган – Ўзбекистон фуқароси одамларни қутқариб қолди

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Перм шаҳрида 53-сонли йўналишли автобус ЙТҲга учраган, 1 киши қурбон бўлган 32 киши жароҳатланган эди.

ЙТҲ оқибатида автобус эшиклари очилмай қолган. Воқеа гувоҳи бўлган Данил орқа ойнани синдириб автобус ичига кирган ва одамларни олиб чиқиб уларга тиббий ёрдам кўрсатган.

Вилоят раҳбари Данилга миннатдорлик хати, боксчилар қўлқопи топишрган. Решетников ёш йигитнинг жасурлиги учун миннатдорлик билдирган.

"Данил фавқулодда вазият юз берган жойда иккиланмасдан тез ёрдам келгунига қадар жароҳат олганларга ёрдам кўрсатишни бошлаган”, - деди губернатор.

Шунингдек вилоят ҳукумати ёш йигитга Россия фуқаролигини олишда ёрдам кўрсатишларини хабар қилинган. Маълум бўлишича Данил 7 йил олдин Россияга келган. Унинг яқинлари Тошкентда яшайди. 

Янгиликлар лентаси
0