АҚШ Давлат департаменти Қозоғистондаги ёпиқ учрашувда МО хавфсизлигини муҳокама қилмоқда

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Астана
Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёпиқ форматдаги учрашувнинг иккинчи сессия - Афғонистондаги тинчлик масалалари муҳокамасига бағишланган. Бунда Ўзбекистон Республикаси модераторлик қилади

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. АҚШ Давлат департаменти Нур-Султондаги ёпиқ учрашувда Марказий Осиё хавфсизлигини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.

 СБ ООН  - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой АҚШнинг ракетага оид режаларидан сўнг БМТ ХК йиғинини чақирди

"С5+1" форматидаги олий даражадаги учрашув Нур-Султонда бошланган. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ Давлат Департаменти ўринбосари иштирок этмоқда. 

"Биринчи сессияда биз иқтисодий ҳамкорлик ва шерикликни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама этамиз, модератор - Америка Қўшма Штатлари. Иккинчи сессия - Афғонистондаги тинчлик масалалари муҳокамасига бағишланади, модератор - Ўзбекистон Республикаси. Учинчи сессия - Марказий Осиё хавфсизлиги масалалари муҳокамасига бағишланади, модератор - Тожикистон Республикаси" , - деб айтган Қозоғистон ташқи маҳкама раҳбари Бейбут Атамкулов.

Йиғилиш ёпиқ форматда ўтказилмоқда, матбуот протокол съёмкаси учунгина киритилган.

"С5+1" формати Марказий Осиёдаги беш давлат ва АҚШ ўртасидаги иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик соҳаларида кўпқиррали ҳамкорлик механизмини назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0