Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш: қонунчиликка ўзгартириш киритилади

© PixabayКалькулятор
Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик назарда тутилган моддаларга ўзгартириш киритилади.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйилди.

Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Янги Божхона кодекси муҳокамага қўйилди – асосий ўзгаришлар

Лойиҳага кўра, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича жиноий ва маъмурий жавобгарлик қисмига ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Жиноят кодекси 184-моддасининг бешинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган:

“Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг содир этилган жиноят ҳақидаги хабарини олган кундан эътиборан ўн кун ичида молиявий жаримани ҳамда ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади”.

Бундан ташқари, лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш баён этилган:

174-модда (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) тўртинчи қисм билан тўлдириш: “ҳуқуқбузарлик содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа жавобгарликдан озод бўлади".

Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланди

Шунингдек, 164-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдириш: “Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, жавобгарликдан озод этилади”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексига асосан солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Такроран ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, —  энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Янгиликлар лентаси
0