“Ўзбекистон темир йўллари” байрам муносабати билан 50%гача чегирмалар жорий этади

© Michał HuniewiczВысокоскоростной электропоезд "Афросиаб"
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегирмалар Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август – 3 сентябрь кунлари маҳаллий йўналишлардаги қатновларга тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябр кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этишини маълум қилди.

Поезд, состоящий из вагонов Тұлпар-Тальго - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Олмаота ўртасидаги тезюрар поезди чипталари арзонлашади

Қуйидаги йўловчиларга чегирма тақдим этилади:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%;

- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;

- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%; 

- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0