Россияда ўзбекистонлик ҳаракатланаётган поезддан сакради

© Flickr / Nick SavchenkoЖелезнодорожный состав
Железнодорожный состав - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияга кириши тақиқланган Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан ўзини ерга ташлади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратураси хабар қилди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик иккки йил илгари миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли Россия ҳудудидан чиқариб юборилган. Қолаверса, унга яна Россия ҳудудига кириш 5 йил муддатга тақиқланган бўлган.

Под поезд ради хайпа: как накажут ташкентского блогера - Sputnik Ўзбекистон
Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Шунга қарамасдан, жорий июлнинг июль ойида 31 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистон ҳудудида бўла туриб, Россия ҳудудидан транзит орқали ҳаракатланувчи поездга чипта харид қилган. Россия ҳудудидан ўтаётганда мамлакатда қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поездан сакраган.  Сўнгра Оренбург вилоятининг Соль-Илецк шаҳрида чегара хизмати ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва у айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Унга нисбатан РФ ЖКнинг 322-моддаси 2-қисми (Россия давлат чегарасининг чет эл фуқароси томонидан ноқонуний кесиб ўтилиши) билан жиноят иши қўзатилган.

Ҳозирда тасдиқланган айблов далолатномаси судда кўриб чиқилиши учун Соль-Илецк туман судига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0