Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишВ Узбекистане создадут фонда для поддержки и развития каракулеводства
В Узбекистане создадут фонда для поддержки и развития каракулеводства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарорига кўра, етиштирилган ҳар бир дона қоракўл териси учун бюджетдан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилади.

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўзбекистонда “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақида 16 август куни қабул қилинган 4420-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.

Шавкат Мирзиёев поручил создать специализированный институт и фонд для развития каракулеводства - Sputnik Ўзбекистон
Президент Бухорода қоракўлчилик институти ва жамғармасини ташкил этиш топшириғини берди

“Ҳуқуқий ахборот” портали хабарига кўра, 2019–2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилиши белгиланди.

Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0