Қобулдаги тўйда 63 киши қурбон бўлди

© AFP 2023 / RIZWAN TABASSUMСкорая помощь в Афганистане, архивное фото
Скорая помощь в Афганистане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қобул шаҳридаги тўйхонада худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, ўнлаб кишилар қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Кеча Афғонистон пойтахтида бўлиб ўтган тўй фожеали якунлданди, деб хабар қилмоқда РИА Новости маҳаллий телеканалга асосан.

Портлаш 17 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:40 да содир бўлган. Қобул шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган тўйхоналардан бирида худкуш-террорчи ўзини ўзи портлатиб юбориши оқибатида 63 киши қурбон бўлди, 180 ортиқ одамлар турли жароҳатлар олишди, дейилган Tolo News хабарида.

Ҳозирча террорчи гуруҳлардан ҳеч бири ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. “Толибон” ҳаракати ушбу ишга ўзининг алоқадорлигини расман рад этди.

Янгиликлар лентаси
0