ФХХ Россияга келган мигрантлар сонини очиқлади – Ўзбекистон етакчи

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФХХ ҳисоботига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россияга 2,4 млн хорижлик ишлаш мақсадида келган. Улардан энг кўпини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизматининг чегара хизмати 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатга ишлаш мақсадида келган чет эл фуқаролари сонини маълум қилди.

ФХХ ҳисоботига кўра, биринчи ярим йилликда Россияга 2,4 млн нафар хорижий фуқаро ишлаш мақсадида келган.

Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений Василий Колташов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт ишсизлик ва миграция даражасини қандай камайтириш мумкинлигини маълум қилди

Ишлаш мақсадида келганларнинг аксариятини МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. Улар орасида Ўзбекистон етакчи - Россияга олти ой ичида 918 минг нафар ўзбекистонлик ишлаш учун келган. Тожикистон 523,9 минг киши билан иккинчи ўринда қайд этилган. Биринчи учликка Қирғизистон 265 минг киши билан киритилган. Кейинги ўринларда Украина (164,6 минг киши) ва Қозоғистон (105,3 минг киши) кўрсатилган.

Қайд этилишича, бу маълумотлар унчалик аниқ ҳам бўлмаслиги мумкин, чунки мигрантлар Россия йилига бир неча марта келишади ва ҳар сафар янгидан рўйхатдан ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилнинг мос даври кўрсатгичига қараганда 0,2 фоизга камайиб, иқтисодий фаол ёшдаги аҳолининг 9,1 фоизини ташкил қилганини маълум қилган эди. Шунингдек, чет элга меҳнат миграциясига кетган шахслар сони 2018 йил мос даври билан қиёслаганда 1,9 фоизга камайган.

Янгиликлар лентаси
0