Бюджет ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишМедицинская сестра проверяет капельницу. Архивное фото
Медицинская сестра проверяет капельницу. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхатни тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Медицинская сестра - Sputnik Ўзбекистон
Давлат бюджети ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати ишлаб чиқилди

Мазкур Рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан йўлланма олган шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилади.

Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланма олиш учун мижоз яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктларига, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларига мурожаат қилади.

Имтиёзли тоифага кирадиган йўлланма берилган мижозларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида бериладиган ордер расмийлаштирилади.

Зарурат бўлганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

Янгиликлар лентаси
0