Абитуриентлар талабаликка тавсия этилганлигини қачон билиши мумкин?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДевушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов
Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 15 август куни олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари барча ҳудудларда тўлиқ якунланди.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Адлия вазирлиги абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича маълумот тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини эслатди.

Талабаликка тавсия қилинмаган абитуриентлар белгиланган квотадан ташқари қўшимча тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиниши мумкин.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади

Белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш Олий таълим муассасаларининг таклифларига мувофиқ, уларнинг имкониятлари, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, Давлат комиссияси қарори асосида белгиланади.

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга қадар Давлат комиссиясига киритилади.

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни қўшимча қабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0