ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
ХТВ хабарига кўра, вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларда келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқади.
Меҳнат вазири мажбурий меҳнатнинг ҳашардан фарқини тушунтирди
Хабарда ушбу ҳолатга йўл қўйганларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилиги доирасида чора кўрилиши қўшимча қилинган.
Вазирлик бу каби ҳолатларни олдини олиш ва халқ таълими тизими ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспекторни ишга туширилганини эслатиб ўтган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.