ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Олимлар бир неча йил илгари Гренландияда топилган 28 дона акуланинг ёшини аниқлашди. Маълум бўлишича, улардан бири 1505 йилда туғилган.
The Sun нашрининг хабар қилишича, акуланинг ёшини аниқлашда олимлар уни узунлигини ўлчашган, сўнгра изотоп усулини қўллашган. Акула узунлиги 5,5 метрни ташкил этган. Греландия акулалари йилига атиги 1 сантиметр ўсишини ҳисобга олган ҳолда унинг ёшини аниқлашга муваффақ бўлинган.
Олимларнинг маълум қилишича, бу акула ҳозирда сайёрамизда яшаётган умуртқалилар турининг энг кексаси ҳисобланади.
Ҳозирда олимлар топилган акуланинг бу қадар узоқ умр кўришига имкон берувчи генларини аниқлаш мақсадида унинг ДНКни ўрганишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Волга қирғоғида улкан балиқ топилгани хабар қилинган эди.