Ўзбекистон танкчилари ғалаба қозониб, финалга чиқди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтиш"Танковый биатлон -2019". Индивидуальная гонка
Танковый биатлон -2019. Индивидуальная гонка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони”да финал босқичига чиқди.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. “Танк биатлони”да тўртинчи ярим финал босқичида Ўзбекистон жамоаси энг яхши натижа эришди ва финал босқичига йўл олди.

Танковый биатлон -2019. Индивидуальная гонка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон "Танк биатлони" ярим финал баҳсида - трансляция якунланди

Тўртинчи ярим финал босқичида Ўзбекистон, Лаос, Куба ва Қувайт жамоалари ўз маҳоратларини намойиш қилди.

Ўзбекистон танкчилари ярим финалда энг яхши натижа кўрсатди: танкчилар 2 соат 37 сонияда финишга етиб келди ва 10 та нишони яксон қилди.

Бошқа иштирокчилар Куба жамоаси 10 та, Қувайт – 3 та ва Лаос – 2 та нишонга тегди. Ўйин давомида Лаос жамоаси қўпол хатоликка йўл қўйгани учун беллашувдан четлаштирилди.

Мусобақада Т-72 Б-3 танкини бошқариш, тўсиқлардан ўтиш, белгиланган нишонларни яксон қилиш ва имкон қадар қисқа муддатда финиш чизиғига етиб келиш вазифасини амалга оширишди.

Эслатиб ўтамиз, 3-17 август кунлари Москва вилоятининг Алабино полигонида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилмоқда. Ўзбекистон танкчилари бу мусобақада биринчи марта иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0