"Пахтага бюджет ташкилотлари чиқмайди": Мирзиёев амалдорларни ҳозирдан огоҳлантирди

© Sputnik / Денис АбрамовСбор урожая хлопка в Ставропольском крае
Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Селекторда сўзга чиққан вилоят ҳокимларидан бири президентга бу йил пахта яхши бўлаётгани, уни етиштириш учун барча шароитлар яратилаётганини айтган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Президент видеоселекторда бу йилги пахта теримига бюджет ташкилотлари олиб чиқилмаслиги ҳақида эслатди, дея хабар бермоқда "Кун.уз" нашри.

Ишсиз фуқаролар пахта йиғим-теримига ихтиёрий равишда жалб этилади

12 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Унда президент кўплаб масалаларга тўхталиб ўтди.

Селекторда сўзга чиққан Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бу йил пахта яхши бўлаётгани, уни етиштириш учун барча шароитлар яратилаётганини айтди.

Нашрнинг ёзишича, Мирзиёев Рўзиевнинг пахта ҳақидаги гапларидан сўнг барча ҳокимларга бу йил пахта теримига бюджет ташкилотлари жалб қилинмаслигини эслатиб ўтди.

"Бу йил пахта [терими]га мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилотлари олиб чиқилмайди, эсларингдан чиқмасин", — дея иқтибос келтирган Ўзбекистон раҳбари сўзларидан нашр.

Янгиликлар лентаси
0