ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Божхоначилар автомашина ўриндиғи остига яширилган тўппночани олиб киришга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона постида ўзининг қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирлиганида, автомобилининг орқа ўриндиғи тагига 1 дона газли пневматик тўппонча хуфиёна тарзда яшириб қўйилганлиги фош бўлди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган профилактик чора-тадбирлар давомида Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири А.Ф. эса уйида сақланган ов қуролини ўз хоҳиши билан божхона органларига тақдим қилди.
Тошкент халқаро аэропортида аниқланган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса хориждан учиб келган йўловчилардан бири В.С. 1 дона патронни “яшил” йўлак орқали олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.