ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россияда ишлаб чиқарилган Aurus автомобилларини сотиб олишга қарор қилди.
Автомобиллар биринчи Каспий иқтисодий форумда намойиш қилинди.
Анжуманда Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам иштирок этди. Улар биргаликда оқ рангдаги Aurus лимузинини томоша қилди.
Бердимуҳамедов Aurus барча турдаги автомобилларини сотиб олишни режалаштиргани ва тегишли буюрма беришини айтди.
“НАМИ” давлат илмий маркази томонидан "lustre white" рангли Aurus Senat лимузини 2019 йилда июл ойида Туркманистонда ўтказиладиган иқтисодий форумда намойиш қилиш учун махсус ишлаб чиқилди.
Бу автомобил илк бир ва ягона нусхада тайёрлади.