Янги қарорга кўра, шу йил 5 августдан жисмоний ва юридик шахсларга автомобилларнинг олд ва орқа ён ойналарини пуллик асосда тонировка қилиш рухсат берилди.
Тонировкадан фойдаланиш Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) олд ойнага ёпиштирилади.