Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Facebook’да сохта профилларни аниқлади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида АОКА раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди - дейилган баёнотда.

ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Facebook’да Комил Алламжонов шаънига камситувчи шарҳлар жойлаган сохта профилларни аниқлади.

Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Facebook Янги Зеландия теракти акс этган видео тарқалишини олдини олди

Агентлик баёнотида айтилишича, “Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида АОКА раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди.

Таъкидланишича, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов блогер Кирилл Алтман билан бўлган муфассал интервьюсида оммавий ахборот воситалари ва жамият ривожланишига оид кўплаб долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Бу интервью медиа майдонда катта резонансларга сабаб бўлди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

© Facebook / Ozodlik RadiosiРадио "Озодлик" уличили в попытках очернить Комила Алламжонова
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Facebook’да сохта профилларни аниқлади - Sputnik Ўзбекистон
Радио "Озодлик" уличили в попытках очернить Комила Алламжонова

“Жорий йилнинг 9-10 август кунлари “Озодлик” радиоси “Facebook” ижтимоий тармоғи ўзбек сегментида интервьюдан ажратиб олинган парча асосида тайёрланган материалларни фаол тарқатди, кейинчалик шу хабарлар сарлавҳаси жузъий ўзгартирилган ҳолда Kun.uz нашрининг рус тилидаги талқинида эълон қилинди. Мазкур материалларда Комил Алламжоновнинг инсон дунёқараши ўзгариши ва борлиқни англаши — иқтисодиёт ривожланиши билан боғлиқ экани ҳақидаги мулоҳазалари баён қилинган”, - дейилган баёнотда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
“Биз уларнинг ортларидан улгуролмасдик”: Алламжонов Мирзиёевнинг иш куни ҳақида

АОКА баёнотида айтилишича, “Озодлик” радиоси бошқа ОАВдан фарқли равишда, Комил Алламжоновнинг ушбу иқтибосини нутқи ва яхлит контекс ичидан ажратиб олиб, унга атайин салбий тус берган, шу орқали ўзининг асл мақсади АОКА раҳбарини қоралаш ва обрўсизлаштириш эканини билдириб қўйган. Натижада икки кун ичида ушбу материал жамоатчилик томонидан салбий қабул қилинган ва ушбу пост остида 730дан ортиқ изоҳ қолдирилган. Уларнинг 500 га яқини Комил Алламжонов шахси ва фаолиятини камситувчи характерга эга.

“Бироқ агар ҳар қандай фойдаланувчи бу изоҳларнинг мазмунини оддийгина таҳлил қилса, аксарият изоҳлар шахсий маълумоти ва сурати бўлмаган 48 та сохта профилдан қолдирилганини кўриши мумкин (қуйида илова қилинган). Хусусан, энг фаол сохта профиллар — “Ивап Свирав”, “Ғиждувон Бухоро”, “Miniyozov Farxod” ва бошқалар”, - дейилган баёнотда.

АОКА ёзишича, таҳллиларга кўра, шундай сохта профиллар воситасида ахборот кампанияси қўлланган бўлиб, бундан мақсад - К.Алламжонов фақат ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор эканлиги ва Ўзбекистондаги бошқа кўплаб амалдорлар каби унинг ҳам халқ билан иши йўқлиги ҳақида жамоатчилик орасида фикр пайдо қилиш ва бўрттириш бўлган. Шунингдек, у коррупцияда айбланган, АОКА директори лавозимидан истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида турли даъватлар билдирилган.

Пресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Алламжонов “Озодлик” нашри ишлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

Ушбу вазият ёлғон ахборотларни тарқатиш учун сохта профилларни жалб қилиш дунё миқёсида ҳақиқий хавфга айланганини яна бир бор яққол кўрсатмоқда. Бу эса уларга нисбатан чора кўришни талаб этади. Сохта аккаунтларнинг бундай фаоллиги Ўзбекистон медиа майдонида ҳам кузатилмоқда, бунда муайян шахслар доирасининг манфаатлари йўлида сохта аккаунтлардан фойдаланиш тобора ортиб бормоқда.

Агентлик томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0