ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 11 август, якшанба куни Қурбон ҳайити кенг нишонланмоқда.
Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди. Тошкентдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан мусулмонлар билан гавжум бўлди.
Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.
Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.
"Дилингиз - Аллоҳда, қўлингиз - меҳнатда бўлсин": Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига табриги
Қурбонликка аталган ҳайвон маълум бир қоидаларга мувофиқ танлаб олинади. Касалланган, ориқ ёки қўринишида камчилликлари бор ҳайвон қурбонлик қилишга ярамайди. Қурбонликни сўйиш ҳам маълум қонун қоидаларга биноан амалга оширилиши керак.