Тошкентда 10 йил илгари бедарак йўқолган эркак қидирилмоқда - фото

© Flickr / Aleksandr ZykovМашина милиции в Ташкенте
Машина милиции в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1977 йилда туғилган Раҳмонов 2009 йил 29 август куни “Матиз” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетган.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентда 10 йил илгари бедарак йўқолган Раҳмонов Икром Ахмаджоновични қидирмоқда.

Тошкент ИИББ хабарида қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Раҳмонов 2009 йил 29 август куни ўзининг давлат рақам белгиси 10 Н 096 ВА бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

© ГУВД г. ТашкентаГУВД г. Ташкента просит оказать содействие в розыске пропавшего без вести Рахмонова Икрома Ахмаджановича
Тошкентда 10 йил илгари бедарак йўқолган эркак қидирилмоқда - фото - Sputnik Ўзбекистон
ГУВД г. Ташкента просит оказать содействие в розыске пропавшего без вести Рахмонова Икрома Ахмаджановича

Белгилари: оқ футболка ва шорти кийган.

У ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 19 ёшли йигит Captiva русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ва айни дамда қидирилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0