“Каптива”да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 19 ёшли йигит топилди

Oбуна бўлиш
Аввалроқ Тошкентда 19 ёшли фуқаро ўзининг “Каптива” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини хабар қилинганди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Тошкентда “Каптива” русумли автомашинасида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 19 ёшли йигит топилди.

Автомобильная дорога в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Captiva автомашинасида чиқиб кетган йигит қидирилмоқда

ИИВ хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида ҳамда фуқаролар берган маълумотларга асосан К.Усмонов Миробод туманида жойлашган Тошкент Темир йўл муҳандислари институти олдидан топилиб, соғ-саломат оила аъзолари бағрига қайтарилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

ИИВ ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган фуқароларга миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 19 ёшли йигит машинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0